Шуҳрат Аббосов ҳақида китоб чоп этилди

Шуҳрат Аббосов ҳақида китоб чоп этилди

Таниқли кино ва театр режиссёри, профессор Шуҳрат Аббосов ҳақида «Шуҳрат Аббосов замондошлар хотирасида» номли китоб чоп этилди.

Адиба Носирова муаллифлигидаги китобда режиссёрнинг ҳаёти ва ижоди, унинг ўзбек киносидаги ўрни, машҳур фильмлари ҳамда Наби Ғаниев, Комил Ёрматов, Йўлдош Аъзамов каби ижодкорлар ҳақида эксклюзив маълумотлар келтирилган.

«Шуҳрат Аббосов замондошлар хотирасида» китоби тақдимоти ХВИ Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилиши режалаштирилган.

Миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг беназир дарғаси, буюк кино ва театр режиссёри, профессор Шуҳрат Аббосовнинг бой ижодий ва педагогик фаолияти Ўзбекистоннинг кўплаб замонавий режиссёрлари учун олий ибрат мактаби бўлиб келмоқда. Ўтган даврнинг 50 йиллари охирида санъат оламига кириб келган маҳоратли режиссёр ўз асарлари билан Ўзбекистон миллий экран ва саҳна санъатининг ижодий имкониятларини янада кенгайтириб, уни миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айлантирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!