Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Супер енгил вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди.

Эргашев Instagram тармоғида жанг тафсилотларини очиқлади.

Шоҳжаҳон 27 июль куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида мезбон вакил Хулиан Смитга қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги бор март ойида Хуан Хуэртасга қарши рингга чиқди. Эргашев Панамалик боксчини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратди.

Смит профессионал рингда 10 та жанг ўтказиб, 8 тасида ғалаба қозонган. 2 та жангида мағлубиятга учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!