Муҳаммад Салоҳ Олимпиадага борадими?

Муҳаммад Салоҳ Олимпиадага борадими?

"Ливерпуль" футболчисининг Париж-2024 даги иштироки борасида маълумотлар тарқалди.

Муҳаммад Салоҳ катта эҳтимол билан Париждаги Олимпия ўйинларида қатнашмайди. Liverpool Echo нашрининг ёзишича, футболчи "Ливерпул"нинг мавсумолди тайёргарликларига қўшилади.

Миср футбол ассоциацияси Муҳаммад Салоҳни Олимпия ўйинларига олиб бормоқчи бўлган. Бироқ, мисрлик расмийлар турнир бошланишига бир ойдан кам қолганига қарамай ҳали бу масалани "Ливерпуль" билан муҳокама қилишмаган.

Олимпия ўйинларининг футбол мусобақаси 24 июлдан 9 августга қадар ўтказилади. Финалдан саккиз кун ўтиб эса АПЛ бошланади. Бу каби қисқа вақт ва "Ливерпуль" Салоҳни қўйиб юборишга мажбур эмаслиги футболчи Парижга бормаслигини англатади.

Маълумот учун, "Ливерпуль" июль ойининг охирида АҚШда турне ўтказади. Бу йиғин доирасида клуб "Бетис", "Арсенал" ва "Ман Юнайтед" клублари билан ўртоқлик ўйини ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!