Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати даврида 10 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати даврида 10 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Саудия Арабистони расмийлари 2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда UzNews.uz хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳозирча улар айнан қандай сабаб билан вафот этгани аниқ эмас.

The Guardian нашрининг Saudi Press Agency (SPA)'га таяниб хабар қилишича, зиёратга борган 1300 нафар ҳаж зиёратчиси жазирама иссиқда пиёда кўп йўл босилгани сабаб ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланганди. 22 май куни 240 нафар зиёратчини Ҳаж зиёратини адо қилиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!