"ПСЖ" Ламин Ямал учун "Барса"га рекорд миқдорда пул таклиф қилди

"ПСЖ" Ламин Ямал учун "Барса"га рекорд миқдорда пул таклиф қилди

Миш-мишларга кўра, "Барселона" вингери Ламин Ямалга яна "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда.

Француз гранди 16 ёшли вундеркиндни “Реал”га эркин агент сифатида қўшилган Килиан Мбаппе ўрнига ўринбосар сифатида аниқлади. Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" "ПСЖ" Ямал учун жаҳон футбол рекорди - 250 миллион нвро тўлашга тайёрлиги ҳақида аллақачон маълум қилинган. Каталонияликларнинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда - футболчи сотилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда барча даврларнинг энг қиммат трансферини айнан ўша “ПСЖ” амалга оширган ва у Неймарни “Барселона”дан 222 миллион еврога сотиб олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!