“BYD Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

“BYD Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

Бугун бутун Республикамиз бўйлаб Халқаро Олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган “BYD Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида 3 км масофага югуриш “BYD Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар сўзга чиқиб мамлакатимизда ёш авлоднинг бугунги кунда спорт билан шуғулланишлари учун яратилаётган шароитлар, Президентимиз томонидан бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, тадбир давомида Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг Олимпия куни муносабати билан йўллаган байрам табриги ҳам қўйиб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!