Путин яна ядровий ракеталарни ишлаб чиқаришни буюрди

Путин яна ядровий ракеталарни ишлаб чиқаришни буюрди

Жума куни Россия президенти Владимир Путин Россия ядровий каллакни олиб юришга қодир ерости қисқа ва ўрта масофали ракеталарни ишлаб чиқаришни қайта тиклашини айтди. У буни, унинг фикрича, АҚШ Европа ва Осиёда бир хил қуролларни жойлаштириш ниятида эканлиги билан боғлади.

Қўшма Штатлар 2019 йилда Россия билан тузилган 1987 йилда имзоланган Ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган ядровий кучлар тўғрисидаги шартномадан расман чиқди ва Москва келишувни бузаётганини айтди. Ўшанда Кремль бу айбловни рад этган эди.

Шундан сўнг, Россия илгари ИНФ шартномасида тақиқланган ракеталарни ишлаб чиқишга мораторий киритди.

💬 «Маълумки, Қўшма Штатлар нафақат ушбу ракета тизимларини ишлаб чиқаради, балки уларни Даниядаги машғулотлар учун Европага олиб келган. [...] Улар Филиппинда экани маълум қилинди», — деди Путин Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!