Туризм соҳасида янги стандарт қабул қилинди

Туризм соҳасида янги стандарт қабул қилинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси қошидаги Туризм соҳасида стандартлаштириш техник қўмитаси томонидан “Туризм хизматлари. Модулли меҳмонхоналар. Таснифлаш тизими” миллий стандарти ишлаб чиқилди. Ушбу стандарт биринчи бор амалга киритилмоқда.

Миллий стандарт модулли меҳмонхоналарни таснифлаш тизимини белгилайди.

Модулли меҳмонхоналарни тоифалар бўйича таснифлаш қуйидагиларга доир талаблар мажмуига асосланган:

- бинолар ва унга туташ ҳудуд;

- техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар;

- номерларнинг санитар-гигиеник жиҳозланганлиги;

- номерларнинг техник жиҳозланганлиги;

- номерларни мебель ва инвентар билан жиҳозланганлиги;

- умумий фойдаланиш учун санитария объектлари;

- жамоат жойлари;

- хизматлар;

- овқатланиш хизматлари;

- ходимлар ва уларнинг тайёргарлигига доир талаблар.

Тоифалар учта «I», «II», ва «III» тоифа бўйича таснифланади. Энг юқори тоифа «I» (биринчи), энг паст «III» (учинчи) тоифа ҳисобланади.

Мазкур миллий стандарт 2024-йилнинг 19 августдан жорий этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!