Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида адлия соҳасидаги ҳамкорлик ривожлатирилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида адлия соҳасидаги ҳамкорлик ривожлатирилади

Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудия Арабистони адлия вазирининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Башар ал-Муфдий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ходимлари учун Саудияда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Башар ал-Муфдий сўнгги йилларда икки қардош мамлакат ўртасида ҳамкорлик кўлами ортиб бораётганини таъкидлади. Ушбу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони раҳбарларининг сиёсий иродалари ва уларнинг халқ манфаатлари учун олиб бораётган ислоҳотларининг амалий натижаси эканини қайд этилди.

Икки давлат адлия вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани ва англашув меморандуми имзолангани таъкидланди.

Томонлар ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаш мақсадида бир қатор таклифлар бўйича фикр алмашдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!