Винисиус фаолиятида илк бор Бразилия терма жамоаси учун дубль қайд этди

Винисиус фаолиятида илк бор Бразилия терма жамоаси учун дубль қайд этди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоасидаги энг сермаҳсул ўйинини ўтказмоқда.

23 ёшли футболчи Парагвайга қарши Америка кубоги доирасидаги бугунги ўйинга қадар тўққизта ўйин ва 378 кунлик голсиз серия қайд этди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Винисиус ўз мамлакати терма жамоаси учун узоқ кутилган голни нишонлади ва биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида иккинчи бор гол урди. Бу юлдуз ҳужумчининг бутун фаолияти давомида пентакампеонлар либосидаги илк дублидир.

Шу кунгача Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоаси сафида 31 та ўйинда атиги 3 та гол урган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!