Шавкат Мирзиёев ҳақли тарзда ғалаба қозонди - Россия 24

Шавкат Мирзиёев ҳақли тарзда ғалаба қозонди - Россия 24

Россия 24 телеканали Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайлов якунлари бўйича лавҳа тайёрлади.
Унда Шавкат Мирзиёевни салкам ўн уч миллион сайловчи қўллаб-қувватлагани таъкидланган. Шунингдек, МСК Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасини эълон қилгани айтилган.

"Шавкат Мирзиёевни жуда кўпчилик қўллаб-қувватлади ва президент бунинг учун барчага миннатдорлик билдирди. Тожикистон, Қозоғистон ва Россия президентлари Мирзиёевни биринчилардан бўлиб табриклашди", деди мухбир Роберт Францев.

Лавҳа якунида Шавкат Мирзиёевнинг катта тафовут билан ғалаба қозонгани халқнинг ислоҳотлардан мамнун эканлигининг ифодаси эканлиги таъкидланган.

"Сайловчиларга миннатдорлик билдирган Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда асосий вазифа янги иш ўринлари яратиш эканлигини таъкидлади", деди мухбир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!