Севастополга ракета ҳужуми уюштирилди

Севастополга ракета ҳужуми уюштирилди

Севастопол маъмурияти раҳбари Михаил Развожаев 23 июн куни соат 12:20 атрофида шаҳарга ракета зарбалари йўллангани ҳақида хабар берди. Развожаевнинг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда “бешта ҳаво нишони йўқ қилингани” айтилади.

Россия Мудофаа вазирлиги Севастопол "Американинг кассетали ўқ-дориларга эга ATACMS ракеталари" билан ўққа тутилгани ҳақида хабар қилган. Ҳарбий идора тарқатган хабарга кўра, тўртта ракетани уриб туширишга муваффақ бўлинган. Яна битта ракета "ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳаракати таъсирида охирги босқичда парвоз траекториясидан четга оғган ва жанговар қисми шаҳар ҳудуди устида портлаган".

Ракета парчалари шаҳарнинг бир неча районларига тушган. Жумладан, Севастопол раҳбари ўринбосари Александр Кулагиннинг хабар беришича, Учкуевка ҳудудидаги пляжга ҳам ракета парчалари тушган. Шунингдек, ракета қолдиқлари қулаши оқибатида турар жойлардан бирида ва ўрмонда ёнғин чиққан.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 5 киши ҳалок бўлган, 124 киши жароҳатланган. Севастопол шаҳри маъмурияти раҳбари жабрланганлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмаган ва 24 июн кунини Севастополда қурбонлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!