Сербия Қозоғистонга 1 миллион евро гуманитар ёрдам юборди

Сербия Қозоғистонга 1 миллион евро гуманитар ёрдам юборди

10 май куни Қозоғистон жамоат фонди ҳисоб рақамларига Сербия ҳукуматидан сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларда уйлар қуриш учун 1 миллион евро тушди, дея хабар беради “Қозоғистон халқига” жамғармаси матбуот хизмати.

“2024 йил 10 май ҳолатига кўра, табиий офат таъсирида вайрон бўлган уй-жойларни қуриш учун Жамғарма томонидан ажратилган 10 миллиард тенгега қўшимча равишда 5,3 миллиард тенге ажратилди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввал хабар қилинганидек, икки давлат раҳбарлари – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Александр Вучич ўртасида телефон орқали мулоқот чоғида йилнинг иккинчи ярмида Тоқаевнинг Белградга ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!