Марин Ле Пен парламент учун сайловлар биринчи турининг дастлабки натижаларини "демократия ғалабаси" деб атади

Марин Ле Пен парламент учун сайловлар биринчи турининг дастлабки натижаларини "демократия ғалабаси" деб атади

“Миллий бирлик” партиясининг етакчиси Марин Ле Пен парламент учун сайловлар биринчи турининг дастлабки натижаларини "демократия ғалабаси" деб атади ва сиёсий партияларни у билан коалиция тузишга чақирди.

Ўз навбатида Эммануэл Макрон ва сўл кучлар етакчиси Жан-Люк Меленшон бошқа сиёсий кучларни “Миллий бирлик” партиясининг фойдаси учун бирорта ҳам овоздан воз кечмасликка чақиришди. Меленшон, шунингдек, сўл партия агар бу Макрон коалициясининг овозларини кўпайтиришга ёрдам берса, иккинчи турда ўз номзодларини сайловдан олиб ташлашга тайёрлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!