Самарқандда фуқаронинг электрдан қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Самарқандда фуқаронинг электрдан қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Иштихон тумани электр таъминоти корхонаси ходими Р.Т. фуқаро Х.га нисбатан тузилган далолатномани ҳамда электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!