Самарқандда 30 га яқин мактабларнинг электр-энергияси 5 кундан буён узиб қўйилдими?

Самарқандда 30 га яқин мактабларнинг электр-энергияси 5 кундан буён узиб қўйилдими?

Ижтимоий тармоқларда «Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 30 га яқин мактабларнинг электр-энергияси 5 кундан буён узиб қўйилганлиги айтилмоқда» дейилган мурожаат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Қўшработ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг маълум қилишича, жорий йилнинг апрель ойи бошида ҳисобчилар томонидан ҳисоб-китоб ишларининг тўғри ташкил қилинмаганлиги ҳамда об-ҳаво ноқулайлиги сабабли тумандаги баъзи қишлоқларда трансформаторларнинг кучли кучланиш таъсирида бир нечта умумтаълим мактаблари электр тармоқларидан узулишига сабаб бўлган. Барча умумтаълим мактабларида шу куннинг ўзида тармоқлар таъмирланиб, электр тармоқларига қайта уланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!