Россиялик альпинист Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Аксу чўққисида вафот этди

Россиялик альпинист Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Аксу чўққисида вафот этди

Россиялик альпинист Евгений Глазунов Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Аксу чўққисида вафот этди.

Маълумотларга кўра, альпинист кўтарилишни 12 февраль куни бошлаган. У билан охирги марта 16 февраль куни бог алоқа қилинган. Қидирув ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилди, уч нафар альпинист ёрдам учун Россиядан келган. Қидирув ишларига ноқулай об-ҳаво тўсқинлик қилгани хабар қилинган.


«Ўлимнинг тахминий сабаби тошнинг қулаши эди», деди унинг альпинист шериги Кирилл Поветкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотни тасдиқлади. Альпинистнинг жасади 300 метр баландликдан топилган.

Маьлумот ўрнида, Аксу чўққисининг баландлиги 5355 метр. Бу қояли чўққи, у СССРнинг асосий «супердеворларидан» бири деб номланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!