Россияда Украина Қуролли Кучларига қўшилишни хоҳлаган исроиллик депортация қилинди

Россияда Украина Қуролли Кучларига қўшилишни хоҳлаган исроиллик депортация қилинди

Россия ҳукумати Украина армиясига қўшилишни истаган 64 ёшли Исроил фуқаросини қўлга олиб, мамлакатдан депортация қилди. Бу ҳақда ФСБ матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бир пайтлар Исроил армиясида хизмат қилган Ювал Ланзман Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган урушига салбий муносабатда бўлган ва Украина томони билан боғланиб, ўзини жангчи сифатида таклиф қилган.

«Хавфсизлик органлари номидан Исроил фуқароси Ланзман Ювалга ушбу модданинг 2-қисмида назарда тутилган жиноят содир этиш учун шароит яратувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги тўғрисида расмий огоҳлантириш берилди. Жиноят кодексининг 205.5-моддаси (террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш) бўйича унинг назорат остида мамлакатдан чиқиб кетиши Исроилга кейинги жўнаб кетиш учун амалга оширилган», — дейилади хабарда.

Унинг Россияга келиши ҳам тақиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!