Россияда меҳнат мигрантлари мажбурий эмланиши мумкин

Россияда меҳнат мигрантлари мажбурий эмланиши мумкин

Россия ҳукумати меҳнат мигрантларини мажбурий эмлашни режалаштирилмоқда. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Марат Ҳуснулин Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Халқаро иқтисодий форум доирасида маълум қилди.

“Биз ҳозир меҳнат мигрантларини олиб келишнинг соддалаштирилган йўлини ҳамда уларни мажбурий эмлаш услубини ишлаб чиқмоқдамиз”, - деди Ҳуснулин журналистларга.

Шунингдек вице-премьер айни дамда Россияда қурилиш соҳасида ишчи кучи етишмаслиги катта муаммога айланганини ва бунинг оқибатида иқтисод улкан зарар кўраётганини ва қурилиш соҳасида маошлар 50-100% ошганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!