Россияда уй ёнди: бир аёл ва унинг тўрт фарзанди ҳалок бўлди

Россияда уй ёнди: бир аёл ва унинг тўрт фарзанди ҳалок бўлди

Якутиянинг Крест-Китил қишлоғида хусусий уй ёниб кетди. Натижада, бир аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди вафот этди, деб хабар беради вилоят ФВВ.

Қутқарувчилар оловни ўчираётганда жасадларни топдилар. Ҳозирда психологлар қурбонларнинг қариндошлари билан ишлашмоқда.

Ёнғин пайтида бир киши жароҳат олган. Умумий майдони 160 квадрат метр бўлган бино зарар кўрган. 

Дастлабки версияга кўра, фавқулодда вазиятга канализация тармоғининг иситиш симидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Ҳодиса текширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!