Россия Европа Иттифоқи ва АҚШдан қиймати юз миллионлаб еврога тенг санкция остидаги маҳсулотларни импорт қилган

Россия Европа Иттифоқи ва АҚШдан қиймати юз миллионлаб еврога тенг санкция остидаги маҳсулотларни импорт қилган

Бу ҳақда Урушни ўрганиш институти (ISW) ўзининг кундалик ҳисоботида хабар беради.

Россия санкцияларга қарамай, 2023 йилнинг январ-сентябр ойлари оралиғида Европадан қиймати деярли 450 миллион еврога тенг юқори технология маҳсулотларини, шу жумладан қурол-яроғ технологиясини импорт қилишга муваффақ бўлди.

Bloomberg маълумотларига кўра, Россия санкцияга киритилган товарларнинг чорак қисмини тўғридан-тўғри Европа Иттифоқидан, қолганини эса учинчи давлатлар: Туркия, БАА, Сербия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон орқали импорт қилган.

Украинанинг "Frontelligence Insight" тергов ташкилоти маълумотларига кўра, Россиянинг дронларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Махсус технология маркази" ҳали ҳам Америка ва Тайваннинг технологияларини сотиб олишга муваффақ бўлмоқда.

"Халқаро воситачилар ва Ғарб компанияларининг Россиядаги собиқ вакиллари битимларни амалга оширишда ёрдам беришади", деб ёзади ISW.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!