Роналду Instagram'да конкурс бошлади (фото)

Роналду Instagram'да конкурс бошлади (фото)

Саудиянинг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларида конкурс бошлади. 38 ёшли португалиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор билан қўшма суратни чоп этди ва обуначиларни ушбу суратга сарлавҳа қўйишни таклиф қилди.

Португалиялик футболчининг постида "Энг яхши суратга изоҳ ғояси ғалаба қозонади".

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Макгрегор ўтган дам олиш кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бокс оқшомида иштирок этишди.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 16 та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи 17 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Роналду Instagram'да конкурс бошлади (фото)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!