Республика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга олий ўқув юртига кириш учун тавсиянома берилди

Республика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга олий ўқув юртига кириш учун тавсиянома берилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига мувофиқ, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган, ўрта махсус ёки профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 4 777 нафар талабгор хотин-қизлар тавсиянома олиш учун мурожаатлари xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали қабул қилинди.

Қўмита раисининг тегишли буйруғи билан Республика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 190 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди.

🔘Энг кўп тавсиянома Фарғона (566 та), Тошкент вилояти (447 та), Қашқадарё (405 та), Тошкент шаҳри (376 та), Андижон (371 та), Самарқанд (358 та) вилоятларига берилди.

🔘Йўналишлар кесимида тавсияномалар энг кўп Бошланғич таълим, даволаш иши, мактабгача таълим, бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишлари бўйича берилди.

Эҳтиёжманд оилалардан бўлган 36 853 нафар талабгор хотин-қизлардан аризалар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали қабул қилинди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Республика бўйича жами 18 481 нафар (50,1 %) хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар (49,9%) талабгорга тавсиянома бериш рад этилди.

Қўмитанинг ҳар икки тавсияномани бериш ҳақидаги ҳужжатлари xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали электрон шаклда туман (шаҳар) ишчи гуруҳларига ва оила ва хотин-қизлар бўлимларига талабгорларни хабардор қилиш учун тақдим этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!