"Реал Мадрид" ҳимоячисига Саудия клуби қизиқиш билдирмоқда

"Реал Мадрид" ҳимоячисига Саудия клуби қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.

Журналист Экрем Конур берган маълумотларга кўра, 28 ёшли франциялик футболчини Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби сотиб олмоқчи. Мадридликлар яхши таклиф олса, Мендини сотади.

Transfermarkt портали футболчини 20 миллион еврога баҳолаган. Унинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!