Реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмаларни ўрнатиш юзасидан берилган кўрсатмалар ижросини бажармаган 1 минг 46 та истеъмолчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди

Реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмаларни ўрнатиш юзасидан берилган кўрсатмалар ижросини бажармаган 1 минг 46 та истеъмолчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди

Тадбиркорлик субектлари электр энергияси учун харажатларни сезиларли даражада тежалиши ва электр қурилмаларни бир меъёрда ишлаши учун реактив қувватни компенсацияловчи қурилмалардан фойдаланиши лозим.

Жорий йилнинг шу вақтига қадар “Ўзенергоинспекция” томонидан қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан 455 минг 984 кВар қувватга эга бўлган 2 минг 134 та реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши таъминланди. Бунинг натижасида ҳар ойда 4 млн 206 минг кВт⋅соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди.

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини бир меъёрда ишлаш омили ҳисобланган ушбу қурилмалардан фойдаланишда айрим тадбиркорлик субектлари томонидан камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Хусусан, реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатиш юзасидан Инспекция томонидан берилган кўрсатмалар ижросини ўз вақтида таъминланмаган 1 минг 46 та истеъмолчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли қарорига кўра, истеъмолчилар реактив қувватни етарли даражада компенсация қилмаганлиги натижасида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқотишлари учун қайта ҳисоб-китоблар амалдаги тарифга нисбатан уч баравар миқдорда ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!