Қизиқчи Валижон Шамшиев раҳбарлик лавозимига тайинланди

Қизиқчи Валижон Шамшиев раҳбарлик лавозимига тайинланди

Таниқли қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар бермоқда.

“Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта - Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан”, деб ўз хизмат вазифасига киришди санъаткор.

Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби хабарига кўра, тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!