Қашқадарёда директор ўринбосари ва 10 синф ўқувчиси бир бирига мушт туширди

Қашқадарёда директор ўринбосари ва 10 синф ўқувчиси бир бирига мушт туширди

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати "Kеsh nеws" ижтимоий тармоғидаги (Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосарининг кўзига юқори синф ўқувчиси мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани) хусусидаги танқидий пост юзасидан ўрганиш олиб борди. Масъуллар томонидан мазкур ҳолат ўз вақтида назоратга олинган.

Шаҳрисабз шаҳар «Камолот» МФЙ, Ипак-Йўли кўчаси 160/8-уйда яшовчи фуқаро Кенжаев Шавкат 2024 йил 19 феврали куни ВИИБ 102-қисқа рақамига мурожаат қилган. Мурожаати юзасидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилганда, шу куни соат 10:45 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли ўрта умум таълим мактабда, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Кенжаев дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаганлари учун у ўқувчиларни мактаб ҳовлисидан дарсга киришларини, гапириб мактаб синфхонасига киргизмоқчи бўлган.

Шу пайтда 10 ф-синф ўқувчиси Боқиев Жасур Ш.Кенжаевга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ш.Кенжаев ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва Ж.Боқиевни урган, шунда Жасур ҳам Ш.Кенжаевнинг юз қисмига мушт туширган.

Ҳозирги кунда ўқувчи ва ўқитувчи ҳам шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!