Қандай маҳсулотлар юз териси қаришига олиб келади? Дерматолог жавоб беради

Қандай маҳсулотлар юз териси қаришига олиб келади? Дерматолог жавоб беради

Фаст-фуд ҳамда шакар соғлом ва чиройли терининг асосий душманидир, дейди дерматолог Кнара Андрян.

Андрян терининг саломатлиги ва кўриниши кўп жиҳатдан овқатланишга боғлиқлигини таъкидлади.

Терининг асосий душмани — шакар. У шакар ва оқсилларнинг бирлашиши ҳамда кейинчалик коллагеннинг қотиб қолиши— гликацияга олиб келади. Ушбу жараён туфайли ажинлар пайдо бўлиш жараёни тезлашади, — дейди шифокор.

Бироқ, шакарни истеъмолдан бутунлай чиқариб ташлашнинг ҳожати йўқ. Лекин унинг истеъмолини иложи борича энг кам миқдорга камайтириш керак. Худди шу сабабга кўра, мутахассис овқатланишда углеводлар миқдорини камайтиришни тавсия қилди.

Шифокор, шунингдек, тез овқатланиш, газак ва спиртли ичимликларнинг тери саломатлигига салбий таъсирини ҳақида ҳам таъкидлади.

Спиртли ичимликлар тананинг сувсизланишига олиб келади, шунинг учун юзда майда капиллярларнинг кенгайиши ва кичик ажинлар пайдо бўлади, — дейди Андрян.

Мутахассис семизликка мойил бўлган инсонларга соат 19:00 дан кейин мева истеъмол қилмасликни маслаҳат берди, чунки улардаги фруктоза танадан сувни тортиб олади. Мевага муқобил сифатида у антиоксидантларга бой резаворлар — малина, смородина ва клюквани тавсия қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!