Путин: “Россиянинг Дуровга шикояти йўқ”

Путин: “Россиянинг Дуровга шикояти йўқ”

Путин Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига биринчи марта изоҳ берди.

Унинг айтишича, Россия расмийларининг Телеграм яратувчисига нисбатан ҳеч қандай шикояти йўқ. Путин эса Франциянинг тадбиркорга нисбатан ҳаракатларини «жуда аниқ эмас» деб ҳисоблайди.

У, шунингдек, Бокуда Павел билан учрашгани ҳақидаги хабарларни ҳам рад этди. Аслида, улар ўртасида фақат битта учрашув бўлган - кўп йиллар олдин Москвада.

Эслатиб ўтамиз: 2018 йилда Россия расмийлари Телеграмъни блокировка қилишга уринган эди. Шундан сўнг Дуров ФҚБга фойдаланувчи ёзишмаларининг шифрини очиш учун калитларни беришдан бош тортди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!