Президент Тошкент шаҳрида ҳали ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди

Президент Тошкент шаҳрида ҳали ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда. Унда Президент пойтахтда ҳали ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Жумладан, 979 та ер участкасини аукционга чиқариш, қишлоқ хўжалигидан саноат ва аҳоли пункти тоифасига ўтган 175 гектар ерларни тадбиркорларга бериш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш мумкин.

Пойтахтдаги корхона ва ташкилотларда мавжуд 98 минг бўш иш ўрни – аҳоли бандлигини таъминлаш учун ишга солинмаган имкониятлардан бири. Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 764 гектар ерда ташкил этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида яна ўн минглаб иш ўрни яратиш имконияти бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!