Пекинда ШҲТ саммитига тайёргарлик муҳокама қилинди

Пекинда ШҲТ саммитига тайёргарлик муҳокама қилинди

2024 йилнинг 22-25 апрель кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Котибиятида Қозоғистон томони раислигида ташкилотга аъзо давлатлар миллий координаторларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ШҲТ телеграм-каналида маълум қилинди.

«ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни мазмун жиаҳатидан тўлдириш масалалари, шунингдек, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликка оид ҳужжатлар лойиҳалари соҳалар жиддий кўриб чиқилди», - дейилади хабарда.

ШҲТ доирасида амалий ҳамкорлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ташкилот ва унинг доимий тузилмаларини модернизация қилиш, ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари ва халқаро бирлашмалари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

4 июль куни Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!