Педагогиканинг 6 йўналишида олий таълим муддати 3 йил бўлади
Педагогик олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги каналида маълум қилинди.
Унга кўра 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланган:
— Мусиқа таълими;
— Жисмоний маданият;
— Технологик таълим;
— Чақириққача ҳарбий таълим;
— Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
— Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).