Пашинян: Германия Ереван ва Боку ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича чораларни қўллаб-қувватлайди

Пашинян: Германия Ереван ва Боку ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича чораларни қўллаб-қувватлайди

Германия Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш, Жанубий Кавказда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереванда Бундестагнинг ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси раиси Элизабет Винкелмеер-Бекер бошчилигидаги делегация билан музокаралар чоғида маълум қилди.

Томонлар, шунингдек, Арманистон-Озарбайжон чегарасида Европа Иттифоқи фуқаролик миссиясининг фаолиятини муҳокама қилдилар ва Арманистон-Германия ва Арманистон-Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!