Тошкентда мактаб ўқувчиси пиёдани уриб юборди

Тошкентда мактаб ўқувчиси пиёдани уриб юборди

Учтепа туманида 16 ёшли ўқувчи бошқарувидаги Malibu уриб юборган пиёда оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Машина юқори тезликда ҳаракатланиб, светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетган.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида вояга етмаган Malibu 2 ҳайдовчиси йўл транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, ҳолат 27 июн куни соат 20:10 атрофида туманнинг Кўркам обод маҳалласида — Миллий гвардия биноси қаршисида содир бўлган. 16 ёшли А.Х. Malibu 2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 39 ёшли пиёдани уриб юборган.

️ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир.

Ҳодиса видеосида автомобил юқори тезликда ҳаракатлангани ва светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўтиб келганини кўриш мумкин.

Бошқарма ходимининг сўзларига кўра, машина бошқарувида Учтепа туманидаги 312-мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган. У бошқа уч нафар синфдоши билан автомобилни ижарага олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!