«Ал-Ҳилол» Осимхен учун 130 миллион евро тўлашга тайёр

«Ал-Ҳилол» Осимхен учун 130 миллион евро тўлашга тайёр

Премьер-лига клублари Виктор Осимхен учун «Наполи» хоҳлаганчалик пул тўламоқчи эмас.

"Sport Mediaset"нинг таъкидлашича, на «Челси», на «Арсенал» ва на «Манчестер Юнайтед» форвардни 130 миллион еврога (товон пули) сотиб олмоқчи эмас ва ҳатто 100 миллион ҳам таклиф қилишга тайёр эмас.

«Канонирлар» нигериялик футболчини 70 миллион еврога сотиб олмоқчи бўлди, бироқ неаполликлар бунга рози бўлишмади. Шунингдек, «Наполи» ўйинчи алмашишга қизиқмаяпти.

«Ал-Ҳилол» Осимхенни 130 миллион еврога сотиб олмоқчи. Шунингдек, Саудия Арабистони клуби футболчига катта маош тўлашга тайёр. Бироқ ҳужумчи ҳали ҳам Премьер-лигага кетишга умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!