АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Ғазо секторида сулҳга эришиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Доҳага боради

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Ғазо секторида сулҳга эришиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Доҳага боради

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернс келгуси ҳафта Ғазо секторида сулҳга эришиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Доҳага боради, деб хабар бермоқда Axios портали манбаларга таяниб.

Бернс Қатар, Миср ва Исроил вакиллари билан учрашиб, келишувни тезлаштиришга ҳаракат қилади. Аввалроқ Исроил разведка бошқармаси (Моссад) раҳбари Дэвид Барнеа музокаралар учун Қатарга келгани ҳақида хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!