Копа Америка-2024. Бразилия пенальтилар сериясида Уругвайга енгилиб, турнирни тарк этди

Копа Америка-2024. Бразилия пенальтилар сериясида Уругвайга енгилиб, турнирни тарк этди

Уругвай терма жамоаси Америка кубоги 1/4 финалида Бразилияни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 0:0 (пенальтилар - 4:2). Учрашув "Эллиджент" стадионида бўлиб ўтди.

74-дақиқада уругвайлик ярим ҳимоячи Наитан Нандес қизил карточка олиб, жамоасини камчиликда ўйинни якунлашига сабабчи бўлди.

Асосий вақтда жамоалар гол уришмади, пенальтилар сериясида уругвайлик футболчилар аниқроқ ҳаракат қилишди – 4:2. Бразилия терма жамоаси сафида Эдер Милитао (дарвозабон қутқарди) ва Дуглас Луис (дарвозага устунига берди) пенальтини голга айлантира олишмади, Уругвай термасидан Хосе Хименес гол ура олмади (дарвозабон қутқарди).

Америка кубоги ярим финалида Уругвай Колумбия билан ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!