Буюк Британиянинг янги бош вазири ноқонуний муҳожирларни Руандага депортация қилиш жараёнини тўхтатди

Буюк Британиянинг янги бош вазири ноқонуний муҳожирларни Руандага депортация қилиш жараёнини тўхтатди

Буюк Британиянинг янги бош вазири ноқонуний муҳожирларни Руандага депортация қилиш жараёнини тўхтатди. Кир Стармернинг илк қарорларидан бири аввалги ҳукуматнинг баҳсли қонун лойиҳасидан воз кечиш бўлди. Стармер бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилди.

Апрел ойи охирида Буюк Британия парламенти собиқ бош вазир Риши Сунак ҳукумати босими остида Лондон Руандага ноқонуний муҳожирларни жўнатиш, бунинг эвазига мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун миллионлаб сармоя ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Буюк Британия Руандага 270 миллион фунт стерлинг ўтказиб бўлган, лекин Шарқий Африка давлатига ҳали бирорта муҳожир юборилмаган. Қонун лойиҳасини бекор қилиш тўловларни дарҳол тўхтатишга олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!