Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Германияга ташриф буюрди

Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Германияга ташриф буюрди

Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Девид Лэмми Германияга илк хорижий ташрифини амалга оширмоқда.

Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.

«Европалик иттифоқчиларимиз билан муносабатларимизни тиклаш вақти келди. Шунинг учун мен Германияда ташқи ишлар вазири сифатида биринчи ташрифим билан келдим», - деди Лэмми.

Унинг қўшимча қилишича, у Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан биргаликда умумий таҳдидларга қарши туриш ва Украинани қўллаб-қувватлаш ниятида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!