Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқда Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бу хабар мутлақо ёлғонлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ангрен ИЭС ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Станция барқарор ишламоқда.

Вазирлик айрим ижтимоий тармоқ админларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни чиқармасликларини сўраган ҳолда, бу каби ёлғон хабарлар учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтди.

Маълумот учун, Ангрен ИЭС Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон ягона энергетика тизимига киради. У Ангрен шаҳри ва Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудларини электр ва иссиқлик таъминоти учун мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!