Эрдўған футбол ўйини учун Шушага ташрифни бекор қилиб, Берлинга борди

Эрдўған футбол ўйини учун Шушага ташрифни бекор қилиб, Берлинга борди

Туркия президенти Ражаб-Тоййиб Эрдўған Германия пойтахти Берлинга борди. У Туркия миллий жамоасини Европа чемпионати чоракфинали доирасидаги Нидерландияга қарши ўйинда стадиондан қўллаб-қувватлади.

Эрдўған Берлиндаги ўйинга бориш учун Озарбойжоннинг Шушу шаҳридаги туркий давлатлар етакчилари норасмий учрашувини бекор қилганди. Туркия етакчиси мамлакат миллий жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал атрофидаги можаро авж олгач, Германияга бориб, футболчилар руҳиятини қўллашга қарор қилган.

Эрдўғанга Германия сафарига доимгидек рафиқаси Амина Эрдўған ва икки маслаҳатчиси ҳамроҳлик қилган. Туркия президентини аэропортда мамлакат спорт вазири Осман Ашкин Бак, туркия элчиси ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Ўйинда Туркия Нидерландияга имкониятни бой бериб қўйган - 1:2.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!