Эстония Украинага Mistral ҳаво мудофаа ракета тизимларини юборди

Эстония Украинага Mistral ҳаво мудофаа ракета тизимларини юборди

Эстония ҳукумати ўзининг Х тармоғидаги аккаунтида Украинага «Mistral» ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини жўнатганини маълум қилди.

“Тасдиқлаймиз! «Mistral қисқа масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва улар учун Эстония томонидан тақдим этилган ракеталар аллақачон Украинага етказилган», — дейилади хабарда.

Defence Blog нашрининг ёзишича, Mistral тизими Францияда ишлаб чиқилган бўлиб, вертолётлар ва самолётларни йўқ қилишга мўлжалланган. Бундай ракеталар алоҳида ҳарбий хизматчилар томонидан учирилиши ёки транспорт воситалари, кемалар ёки вертолётларга жойлаштирилиши мумкин.

Mistral олти километргача учиш масофасига эга ва пастдан учувчи самолётлар ва вертолётларга қарши ишлатилиши мумкин.

Эстония июнь ойида ўз захираларини тўлдириш учун янги Мистрал тизимларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар беради Baltic Times. Таллин ушбу шартномани Франция, Бельгия, Кипр ва Венгрия билан биргаликда имзолади.

Эстония Россия босқинига қарши курашда Украинанинг энг содиқ иттифоқчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1 фоиздан ортиғини Киевга ёрдам бериш учун ажратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!