Орбан Путин билан учрашиш учун Москвага яқинда қилган сафари тафсилотлари ҳақида гапирди

Орбан Путин билан учрашиш учун Москвага яқинда қилган сафари тафсилотлари ҳақида гапирди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага яқинда қилган сафари тафсилотлари ҳақида гапирди.

Швейцариянинг Weltwohe газетаси мухбири билан суҳбатда Орбан Киевга ташрифидан икки кун ўтиб Россияга қилган сафари яширин тарзда тайёрланганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Россияга ташриф ҳақидаги маълумотлар Венгрия Полшадан ўз ҳудуди орқали ўз ҳарбий самолётларини учиб ўтишга рухсат сўраган пайтдагина сизиб чиққан.

Орбаннинг айтишича, унинг Путин билан музокаралари тахминан уч соат давом этган ва учрашув чоғида у Путинга учта савол берган: у Украинадаги урушни тугатиш бўйича мавжуд таклифларга қандай муносабатдалиги, вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрми-йўқми ва мамлакатдаги хавфсизлик архитектурасини қандай тасаввур қилгани.

Венгрия бош вазирининг сўзларига кўра, Путин «ҳар икки томон иштирокисиз ҳақиқий музокаралар бошланмайди» деб жавоб берган. «Демак, биз усиз қиладиган барча ишлар ҳеч нарсани англатмайди. Бу жуда мантиқий », деди Орбан.

Путин, шунингдек, Орбанга вақтинчалик сулҳ бўлиши мумкинлигига оптимистик эмаслигини ва урушдан кейин Европа учун режаси борлигини айтди.

Ҳозирда Венгрия Европа Кенгашига раислик қилмоқда. Европа Иттифоқи расмийлари Орбаннинг Москвага ташрифини қоралаб, унинг Европа Иттифоқи номидан Путин билан музокара олиб бориш ваколатига эга эмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!