Халқаро Жиноят Суди прокурорининг Ғазога ташрифи нега тўсатдан бекор қилинди?

Халқаро Жиноят Суди прокурорининг Ғазога ташрифи нега тўсатдан бекор қилинди?

ХМК прокурорининг Ғазога ташрифи тўсатдан бекор қилингани сабаби маълум бўлди.

❗️Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Жиноят Суди прокурори Исроил ва ХАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш сўровини эълон қилган куниёқ Ғазо секторига ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда тўғридан-тўғри маълумотга эга бўлган саккиз киши Reuters агентлигига маълум қилди.

▶️Суд ва Исроил расмийлари миссиянинг якуний тафсилотларини ишлаб чиқиш учун 20 май куни Қуддусда учрашиши керак эди, деб ёзади газета.

◼️Хоннинг Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги сўрови халқаро суднинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган давлат раҳбарини ҳибсга олишга биринчи уринишидир.

Суд прокурорлари Reyter агентлигига электрон почта орқали жўнатган хатида Исроил ҳеч қачон «Исроил тупроғида» далил тўплаш миссиясини маъқулламаганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!