Озодбек Назарбеков маданият вазири бўлганидан кейин ҳам тўйларда куйлашни давом эттирадими?

Озодбек Назарбеков маданият вазири бўлганидан кейин ҳам тўйларда куйлашни давом эттирадими?

22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилган ва муҳокама қилинганди. Муҳокамалар якунига кўра Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков номзоди маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

У «Севимли» телеканалига берган интервьюсида вазир бўлганидан сўнг хонандалик фаолиятини давом эттириши ёки тўхтатиши ҳақидаги саволга жавоб берди:

«Эҳтимол, вазирликда бироз тартиб ўрнатилганидан кейин, парламентга мурожаат қилиб, ижодкор одамлар давлат ишига келадиган бўлса, улар учун ижодий кун ажратилишини талаб қилармиз. Ҳафтада ‘беш кун иш, икки кун ижодий кун’ деб имконият бериш керак. 

Бу — бизнинг ички дардимиз. Мен, масалан, 2,5 йилдан бери уйга ё студияга борганимда уйқумнинг ҳисобидан ғуборимни чиқаряпман. Дам олиш кунлари деярли йўқ. Иш жуда ҳам кўп», — дейди Озодбек Назарбеков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!