"Озод юрт тўлқинлари-2021" медиа-фестивали ғолиблари тақдирланди (ФОТО)

"Озод юрт тўлқинлари-2021" медиа-фестивали ғолиблари тақдирланди (ФОТО)

Пойтахтимиздаги “Residence Park Hotel Tashkent”да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан нодавлат телерадиоканаллар вакиллари иштирокида ЎзЭОАВМА ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастури доирасида “Озод юрт тўлқинлари” медиа-фестивали бўлиб ўтди.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ўтган ушбу фестивалда ЎзЭОАВМАга аъзо элликка яқин нодавлат телерадио компаниялар ходимлари, ўндан зиёд веб-сайтлар ва блогерлар “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” дастуридан ўрин олган 60 та лойиҳани ёритиш бўйича ўзларининг ижодий ишларини тақдим қилишди, келгуси вазифларни ўзаро муҳокама қилшди. Ҳақиқатан ҳам фестивалда медиа дастур қабул қилинган апрель ойидан шу кунга қадар 500 га яқин телерепортаж, 10 дан зиёд ҳужжатли фильм, 1450 та радио ахборот, веб-сайтларда 215 та турли хабарлар, салмоқли ўқувчилар сонига эга бўлган блогерларнинг телеграм каналларида 185 тадан зиёд информациялар берилганлиги таъкидланди. Бундан ташқари мамлакатимизнинг халқаро миқёсда демократик нуфузини оширишда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Evro news”, “ВВС”, “СNN”, “Россия-24”, “Америка овози” сингари хорижий йирик медиа ресурслар билан ҳамкорлигини эътироф этилди. Ушбу дунё бўйича кенг аудиторияга эга оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда бўлаётган муҳим сиёсий ва ижтимоий воқеларни кенг ёритишмоқда. Мисол учун яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция материаллари юқоридаги хорижлик ҳамкорлар томонидан жаҳоннинг ўнлаб тилларида эфирга узатилди.

Фестивалнинг очилиш маросимада сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси, Парламент комиссияси аъзоси Б.Тожиев, ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, парламент комиссияси аъзоси З.Ибрагимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш” умумиллий ҳаракати раҳбари Б.Бекмуродов, Ўзбекистон Президенти Адмистрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғ.Бозоров, “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Э.Туляков, “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири С.Дониёров, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси О.Ўсаров ва бошқалар амалга оширилган ишларда ЎзЭОАВМА аъзо телерадио станциялари ва ассоциация билан ҳамкорликда ишлаётган журналист ва блогерларнинг хизматини алоҳида эътироф этишди.

Фестивалда ЎзЭОАВМА аъзо оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳига “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони тантанали топширилди ва “Янги Ўзбекистон.Янги нигоҳ” медиа дастурини ёритишда фаол иштирок этган журналистлар ва блогерлар умумий қиймати 530 миллион сўмлик ноутбуклар ва бошқа совғалар билан тақдирланди.

К.Эрматова, “Авто радио” бош муҳаррири:-“Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастурини амалга оширишда Ассоциациямизга аъзо радиолар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Биз мустақил юртимизнинг ҳақиқий озод овозига айланиб бормоқдамиз. Яқинда бўлиб ўтган конференцияда радиоларга ўртача 120 млн. сўмдан грант берилди. Радиолар учун реклама бозори бироз оқсаётган ҳозирги пайтда бу жуда катта ёрдам бўлди. Биз бундай ёрдамларни биринчи марта олаётганимиз йўқ. Ассоциациянинг асосий мақсади миллий медиа майдонда нодавлат телерадиолар ўрнини мустаҳкамлашдан иборат. Байрма арафасида яна совғалар олдик. Энг муҳими “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги 30 йиллиги” эсдалик нишони билант тақдирландик. Нодавлат ОАВ доимо қўллаб-қувватлаб келаётганлари учун ҳурматли Президентимиздан миннатдормиз ва ўз раҳматимизни айтамиз.

М.Палуанова, “Жаслар” ТВ бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси:- Таъкидлаш жоизки ушбу фестивалдан кўзланган мақсад миллий журналистикамизни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини эркинлаштириш, хусусан нодавлат телерадиоканалларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда хизмат қилаётган ижодий ва техник ходимларни қўллаб-қувватлашдан иборат. 2 июль куни ассоциация аъзоларининг навбатдаги йиғилишида телерадиоканалларга 1 миллиард сўмликдан зиёд зарур техникалар, асбоб-ускуналар топширилган эди. Бугун эса ноутбуклар совға қилинди. Энди журналистларимиз ишхона ёки уйда бўлишидан қатъий назар – бемалол ишлашлари мумкин. Буларнинг барчаси ишимиз самардорлигини оширишга хизмат қилади, янги лойиҳаларни яратишга кўмак беради. Биз бундай шароит учун ассоциация қатори барча ҳамкор ва ҳомий ташкилотларидан хурсандмиз.

Н.Асқаров, “Рухсор” ТВ бош директори, Фарғона вилояти: - Янги Ўзбекистон ғоясини ўзида мужассам этган медиа материаллар яратиш бугуннинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Биз ўз фаолиятимизда ҳар доим Ассоциациянинг ҳар томонлама кўмагини ҳис қилиб турибмиз. 19 август куни бўлиб ўтган Конференцияда ЎзЭОАВМАга аъзо барча телерадио станцияларига ва веб-сайтлар ҳамда блогерларга 9 млрд. 700 млн. сўмдан зиёд грантлар берилган эди. Биргина бизнинг каналимизга 200 млн. сўм ажратилди. Бу жуда салмоқли ва самарли моддий кўмак бўлди. Биз бу маблағ ҳисобига зарур техникалар сотиб оламиз, студияларимизни таъмирлаймиз. Биз бундай қўллаб-қувватлашдан миннатдормиз. Шу йил касб байрамимизда Президентимиз Фармони билан кўплаб ҳамкасбларимиз, хусусан ўзим давлат мукофотлари билан тақдирландик. Шу пайтга қадар нодавлат телерадиолар ходимлари бу қадар кенг кўламда қўллаб-қувватланмаган эди. Ҳурматли Президентимизнинг бизга бўлган бундай катта эътиборлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Д.Мамадалиева, “Насаф” ТВ бошдиректори, Қашқадарё вилояти: - 2021 йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА томонидан қабул қилинган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастури 60 та йирик лойиҳани жамлаган бўлиб, улар орасида Янги Ўзбекистон ғоясини ўзида мужассам этган, ислоҳотлар моҳиятини очиб берувчи, мамлакатимиз янги қиёфасини халқаро жамоатчиликка етказадиган медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда нодавлат телерадиоканалларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, уларда фаолият кўрсаётган ижодий ва техник ходимлар малакасини ошириш сингари масалаларга алоҳида ўрин ажратилган. Биз бу вазифаларни амалга оширишда Ассоциация билан қалин ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Мазкур медиа дастур доирасида шу йил ҳисобидан учинчи марта моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш тадбири амалга оширилди. Мана бугун ҳам 104 нафар журналист ва блогерлар тақдирланди. Бугунги фестивалда тилга олинганидек дастур доирасида ҳозиргача 11 млрд. сўмлик молиявий ва моддий кўмак берилди. Биз бундай ёрдам учун Ассоциация ва Парламент комиссиясига раҳмат айтамиз.

"Озод юрт тўлқинлари-2021" медиа-фестивали ғолиблари тақдирланди (ФОТО)"Озод юрт тўлқинлари-2021" медиа-фестивали ғолиблари тақдирланди (ФОТО)"Озод юрт тўлқинлари-2021" медиа-фестивали ғолиблари тақдирланди (ФОТО)"Озод юрт тўлқинлари-2021" медиа-фестивали ғолиблари тақдирланди (ФОТО)"Озод юрт тўлқинлари-2021" медиа-фестивали ғолиблари тақдирланди (ФОТО)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!