Осиё Кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг икки баҳсида ишлайди

Осиё Кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг икки баҳсида ишлайди

ОФК 2-турнинг баъзи ўйинларида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, B гуруҳи доирасидаги Хитой — Жанубий Корея учрашувини қатарлик Муҳаммад Аҳмад Ал Шаммари бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари ёрдам беради. Ўзбекистонлик Рустам Лутфуллин захира ҳаками, Алишер Усмонов эса бешинчи ҳакам сифатида ишлайди.

Шу гуруҳнинг бошқа жуфтлиги БАА — Япония учрашувини тожикистонлик Садулло Гулмуроди бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради. Қанотларда унга ҳамюртлари ёрдам берса, ўзбекистонлик Санжар Шоюсупов бешинчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса VAR ҳаками сифатида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси биринчи турдан ўрин олган Жанубий Корея – БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!