Олий таълим муассасалари матбуот котиблари учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Олий таълим муассасалари матбуот котиблари учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Тренингда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Садоқат Асланова, вазирлик ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факултети декани, филология фанлари доктори, профессор Амрулло Каримов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси Сардор Орипов томонидан ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш, инқирозли вазиятларда ташкилот нуфузини сақлаш, ташкилотнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш мавзуларида чиқишлар қилинди.

Тадбирда бугунги глобаллашув жараёнларида олий таълим муассасаларининг матбуот котиблари олдига қўйилган вазифалар, хусусан, мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Семинар якунларига кўра АОКА билан ҳамкорликда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиришга келишилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!