ОАВ: Арманистонда бир қатор ҳарбий хизматчилар истеъфога чиқишга қарор қилишди

ОАВ: Арманистонда бир қатор ҳарбий хизматчилар истеъфога чиқишга қарор қилишди

Арманистонда шартнома бўйича бир қанча ҳарбий хизматчилар истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёздилар.

Бу ҳақда Yerevan.today манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, улар Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарани делимитация жараёни бошланганидан норози бўлгани учун истеъфога чиқмоқда.

Шу билан бирга, мамлакат Мудофаа вазирлиги мамлакат қуролли кучларига оид тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилмасликка чақирди. Қайд этилишича, айрим доиралар, жумладан, оммавий ахборот воситалари атайлаб дезинформация ва ёлғон маълумотлар тарқатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!