Агар Бетербиев белгиланган муддат ичида жароҳат олганлигини исботлаб берувчи ҳужжат, далил тақдим эта олмаса, шартномада белгиланган барча ҳуқуқлардан, биринчи навбатда чемпионлик камаридан маҳрум бўлади. Артур тиззасидан жароҳат (мениск дарс кетиш) олганини айтиб, сентябргача сафдан чиққанини маълум қилганди. Бу билан унинг ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши мултақ жаҳон чемпионлиги учун белгиланган жанги ҳам бекор бўлган эди
"Бетербиевга 10 кун муҳлат берилади. Шу белгиланган вақт ичида у жароҳатини тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар, тикланиш ва машғулотларга қайтиш муддатларини тақдим эта олмаса, келишувдаги барча ҳуқуқлардан маҳрум бўлади. Биринчи галда чемпионлик камаридан. Регламентга кўра, вакант қолган камар учун янги даъвогарлар тайинланади", — дейилади WBO баёнотида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.